2021 йилнинг майида 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий суд ажрими билан қамоқдан озод этилди. Унга белгиланган жазо ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.
Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.
6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди.
6,5 ва 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган блогерлар Отабек Сатторий ва Фозилходжа Арифходжаев Навоий вилоятидаги колонияларда сақланмоқда. Отабек қурилиш молларига нақш босаётган бўлса, Фозилходжа уста бўлиб ишлаяпти. Бу ерда шунингдек, «Аҳмадбой» номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоев ўз жазосини ўтамоқда. Омбудсман ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан иборат ишчи гуруҳ маҳкумларни сақлаш шароитлари билан танишди.
Олий суд муқаддам 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишига кассация тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.
Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Блогер товламачилик ва туҳмат қилишда айбланмоқда. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, айбловда кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга қарши арз қилган деҳқон бозори раҳбари, уни ҳеч ким ариза беришга мажбурламаганлигини ва ўз ихтиёри билан шундай йўл тутганини маълум қилди. Жабрланувчи тасвирга олишда айнан нимадан қўрққани, товламачилик содир бўлишга ундовчи айнан қайси камчилик яширилгани бўйича саволга аниқ жавоб бермади.
Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади. Блогерга аввалги айбловга товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш бўйича моддалар билан ҳам
Бош прокуратура баёнотига кўра, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг иши бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари, блогер устидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушгани айтилмоқда.
ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.
Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг